ГРИППДАН ЭХТИЕТ БУЛИНГ!
Об-ҳавонинг тобора совиб бориши оқибатида юртимизда мавсумий касалликлар авж олиб боради. Бу каби касалликларнинг энг фаоли саналган грипп вируси кенг ва тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик турига киради.
▶️Грипп асосан куз ва қиш фаслида кўп учрайди. Грипп вирусининг А, В ва С турлари мавжуд бўлиб, ҳавода сақланиб турган грипп вируси соғлом одамга тезда юқади.
Аслида грипп касаллигига барча ёшдагилар мойил. Айниқса, нимжон, иммун тизими паст болалар учун бу вирус хатарлидир. Хўш, болалар бир йилда неча марта шамолласа, хавф гуруҳига киради?
▶️Инсон организми турли касалликларга қарши самарали курашиши учун унинг иммунитети мустаҳкам бўлиши лозим. Одатда у ҳақида кўпчиликда бир хил фикр мавжуд. Яъни, иммунитет тананинг ҳимоя тизимидир. Дарҳақиқат, тананинг ушбу ҳимоя қобилияти инфекцион касаллик қўзғатувчилари (бактерия, вирус, риккетсия), турли токсинлар, мутацияга учраган онкологик ҳужайралар, турли паразитларга (аскарида, эхинококкоз) қарши курашади. У гўдакларда она қорнидаёқ шаклланади. Бир ёшгача бўлган болаларда эса иммунитет она сути орқали ўтади. Ушбу табиий озуқа таркибида қатор тирик ингредиентлар, фойдали бактериялар, фермент ва гормонлар бўлиб, улар чақалоқ танасининг турли инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади. У билан озиқланган гўдак шамоллаш, грипп, отит ва юқори нафас йўллари инфекциялари ҳамда стоматит каби хасталиклардан камроқ азият чекади.
▶️Шунингдек, туғилгандан сўнг бола организмида турли инфекцияларга қарши иммунитет профилактик эмланиш орқали ҳам ҳосил қилинади. 3 ёшгача гўдаклар йилига 4 мартадан кўп, 3 ёшдан юқори болалар эса йилига 6 мартадан ортиқ респиратор касалликлар, яъни ЎРВИ, грипп, бронхит билан хасталанса, улар тез-тез шамолловчи болалар гуруҳига киради. Бундай кичкинтойлар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши ва мутахассис тавсияси асосида керакли муолажаларни олиши зарур.
▶️Баъзида гриппнинг енгил шакллари билан оғриган беморлар уй шароитида даволанишга ҳаракат қилишади. Жамоат жойларда, барча транспортларда, ўқиш ва иш жойларда бемалол ҳаракатланишади. Улар бу ҳолатда атрофдагилар учун кўпроқ хавф туғдиради. Шунинг учун ҳам касалликнинг дастлабки аломатлари сезила бошлаши билан дарҳол даво чоралари кўрилиши лозим.
✅ГУРЛАН СЭО ва ЖС БУЛИМИ!

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring