Вабо касаллиги профилактикаси

Вабо – ўткир юқумли, карантин ва ўта хавфли юқумли касаллик бўлиб, соғлом одамга фекал-орал механизми билан сув, озиқ-овқат орқали юқадиган, ич кетиш, сув ва тузларнинг алмашинувининг бузилиши, организмнинг сувсизланиши ва интоксикация белгилари билан характерланади яъни ич кетиш ёки қусиш белгилари кузатиладиган, ҳар хил оғирлик даражасида кечувчи касаллик.
Вабо – антропоноз инфекция (факат одамларда учрайди), шунинг учун ҳам касаллик қўзғатувчиснинг манбаи ҳар хил клиник шаклдаги беморлар ва вибрион ташувчи одамлардир. Эль-Тор вабо вибрионлари бошқа вабо вибрионларига нисбатан касалликнинг енгил шаклларини чақиради, вибрион ташувчилик анча узоқ давом этади. Беморлар касалликнинг дастлабки клиник белгилари пайдо бўлгандан, то тўлиқ тузалиб кетгунча вибрионларни ташқи муҳитга ажратадилар. Касалликнинг яққол клиник шакллари билан оғриган беморлар эпидемиологик жиҳатдан жуда хавфли ҳисобланади, чунки бундай беморлар касалликнинг дастлабки 4-5 кунларида ҳар куни 10-20 литр ахлат ажратади, ҳар 1 мл ахлат 106-1010 вирулент вабо вибрионларини сақлайди. Касалликнинг енгил, белгисиз шакллари билан оғриган беморлар ахлатни ҳам, вабо вибрионларини ҳам нисбатан кам ажратади, шунинг учун уларнинг эпидемиологик хавфи нисбатан камроқ. Вабода сурункали вибрион ташувчилик жуда кам содир бўлади ва уларнинг касалликни тарқатишдаги эпидемиологик хавфи камроқ.
Вабонинг юқиш механизми фекал-орал механизм бўлиб, бу касаллик кўпроқ сув орқали тарқалади, шунингдек, вабо озиқ-овқат орқали ҳам тарқалади. Баъзан вабо маиший-мулоқот йўли билан ҳам тарқалиши мумкин. Вабонинг тарқалишида кичик сув ҳавзаларининг, айниқса ер устидаги очиқ сув манбаларининг аҳамияти катта. Одамлар ифлосланган сувни истеъмол қилганда ва ифлосланган сув ҳавзаларида чўмилганда вабо вибрионларини юқтириши мумкин. Шунингдек, одамлар озиқ-овқат сифатида вабо вибрионлари билан зарарланган маҳсулотларини хом ҳолда ёки яхши пиширимасдан истеъмол қилганда ҳам вабо вибрионларини юқтириши мумкин.
Аҳолининг вабога нисбатан мойиллиги умумий бўлиб, одамлар одатда вабо вибрионининг катта дозаларини юқтирганда яққол клиник шакллари билан оғрийди.
Вабода ҳар хил клиник шаклларнинг (белгисиз, енгил касалликдан то оғир, яққол клиник шаклларгача) намоён бўлиши аввалом бор соғлом одам юқтирган вабо вибрионларининг дозасига ва одамлар ичидаги ҳимоя воситаларининг ва маҳаллий иммунитетнинг хусусиятига боғлиқ. Ошқозон ширасида кислоталик муҳит яхши бўлмаган, кам қон, гастрит ва гижжа касаллиги бор кишиларда вабо тез ривожланади. Касалликдан тузалганларда микробга қарши ва токсинга қарши иммунитет пайдо бўлади, касал бўлиб ўтганларда қайта касалланиш жуда кам учрайди. Касалликдан кейин пайдо бўладиган иммунитет 3 йил давомида сақланади.
Вабо билан энг кўп касалланиш ҳолатлари йилнинг иссиқ даврида, яъни ёзги-кузги мавсумда қайд қилинади яъни ўткир ичак инфекциялар кўп учрайдиган мавсумда пайдо бўлиш эҳтимоли бор.
Вабо билан канализация қувурларида, сувни тозалаш иншоотларида ишлайдиганларда, денгиз ва дарё соҳилларида яшовчиларда, шунингдек, сув таъминоти яхши бўлмаган жойларда яшовчиларда касалликни юқтириш хавфи юқорироқ.
Касалликни юктирмаслик учун куйидагиларга риоя килиш зарур:қайнатилган сув ичишга, қўлни овкатланишдан олдин ва хожатдан кейин совунлаб ювишга,идиш-товокларни тоза тутишга,овкатларнинг тайёрланишига жараёнини тулик олиб боришга ва тез бузиладиган озик-овкат махсулотларини музлатгичларда саклашга, чўмилиш хавзаларидаги сувнинг тозалигига, белгиланган жойларда чўмилишга ва чўмилаётган вақтда сув ютмасликка эътибор беринг. Иссик кунларда кишиларда тананинг кизиб кетиши,танадан куп тер ажралиши кузатилади,бундай вактда айникса болалар очик сув хавзаларида чумилишни истайдилар,лекин хамма очик сув хавзаларида хам чўмилиш мумкин эмас,чунки одамлар чўмиладиган жойлар санитария нуктаи назардан тоза ва хавфсиз булиши максадга мувофикдир негаки,болалар чўмилган вақтида оғзига сув олиши ва ичга ютиши мумкин.Бундай пайтда сувда хаёт кечираётган вабо вибринлари организмга тушиб,касалликнинг келиб чикиш хавфини оширади. Шунинг учун чўмиладиган жойлар санитария-гигиена талабларига жавоб бериши лозим ва белгиланган жойларда чўмилиш зарур.(Туман марказида А.Навоий номли истирохат богидаги чўмилиш хавзаси чўмилишга белгиланган). Туман марказидан ўтувчи “Туксон ёп”, “Хизр-эли ёпи” ва “Нукус ёпи” каналлари якинида яшовчи ахоли тамонидан хар хил уй-рўзгор чиқиндилари,махаллий уғитларни сув хавзаларига,киргокларига ташлайдилар. Бундай чикиндилар ва махаллий уғитлар нафакат очиқ сув хавзаларини,балки ер ости сувлари,тупрок ва атмосфера хавосининг ифлосланишини хам юзага келтиради. Бунинг натижасида туман ахолиси ўртасида турли хил юқумли касалликларининг кўпайиш хавфи ошади.
Вабо касаллигининг профилактикасида, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини, санитария-гигиена шароитини яхшилаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, чиқинди сувларни зарарсизлантириш, аҳолининг санитария маданиятини кўтариш катта аҳамиятга эга.
Жамоа гигиенаси ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш орқали ўзингизни ва якинларингизни касалликлардан химоя килишингиз мумкин.
Хар қандай касалликни даволашдан кўра олдини олган афзаллигини унутмаслигимиз керак!
Олий тоифали врач эпидемиолог: Д. Реймбаева
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring