ҚИЗАМИҚ АҲОЛИ УЧУН ХАВФЛИМИ?
Қизамиқ вируси бурун-халқум, юқори нафас йўллари, шиллиқ пардалари шиллиғида бўлади. Гаплашганда, аксирганда, йўталганда, бола йиғлаганда, шиллиқ зарралари билан ҳавога тушиб соғлом болага бир лаҳзада юкади. Қизамиқ вируси ташқи муҳитга жуда чидамсиз бўлганидан инфекция ўйинчоқлар ва учинчи одам орқали деярли юкмайди.
Бемор чиқиб кетган хонада касаллик юқиш хавфи 30 дакиқадан ортиқ бўлмайди, шу сабабли хонани шамоллатиш кифоя. Қизамиқ учун мавсумийлик хос бўлиб аксари касаллик қиш, баҳор ойларида кўп учрайди. Қизамиқ билан оғриб ўтгандан кейин бир умрга иммунитет қолади.
Касаллик кечишига кўра 5 та давр тафовут қилинади: яширин, катарал, тошма тошиш, доғ тушиши, соғайиш даври. Болаларда касаллик аломатлари бирдан эмас, балки инфекция юққандан кейин орадан 9-11 кун ўтгач қуйидаги белгилар билан намоён бўлади: тумов, бўғиқ йўтал, кўз ёшланиши, бемор ёруғликка қарай олмаслиги, харорат 38-39° даражага кўтарилиши, Лунж, лаб, милк шиллиқ пардаларига оқ доғлар тушиши.
Хозирги вақтда қизамиқ профилактикаси тирик қизамиқ вакцинаи билан ўтказилади, вакцинация 95-97% турғун доимий иммунитет пайдо қилади, касалликнинг оғир шаклда кечишининг ва асоратларининг олдини олади.Вакцина 12 ойликда ва ревакцинация 6 ёшда ўтказилади.
ГУРЛАН СЭО ва ЖС жамоатчилик бн ишлаш ва ОАВ булими мудири Рустамбай Янгибаев!.

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
ОИВ ВА ОИТС ХАВФЛИ КАСАЛЛИК !6-09-2023, 12:09
Вабо касаллиги профилактикаси5-09-2023, 12:11
❗️Шифокорларга етказиб қўйинг.26-09-2023, 11:28
❗️Ходимларга ортиқча тўлаб юборилган иш ҳақи қайси ҳолатларда ундирилади, қайси ҳолатларда йўқ?26-09-2023, 11:30
Профилактик дезинфекция ишлари олиб борилди.17-10-2023, 10:14